Линклар

Ўзбекистон мустақиллигининг 14 йиллиги муносабати билан турли давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга табрик ҳатларини йўллади.


Россия Президенти Владимир Путин йўллаган табрик мактубида Россиянинг Ўзбекистон билан дўстона муносабатлари юқори баҳоланди. Путин икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам кучайишига ишончи комил эканини айтди.
АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам Ўзбекистон раҳбарига табрик мактуби йўллаб, Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашдаги ролини юқори баҳолашини айтди. Буш икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик келажакда ҳам мустаҳкам бўлишига умид қилди.
Президент Бушнинг табриги ва Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея президентлари ҳамда Япония Императори юборган мактублар ҳақида Народное Слово газетасининг 30 август сонида қисқача хабар берилди.
Одатда рўйҳатда биринчи эсланадиган АҚШ Президенти табриги бу сафар тўртинчи ўринга, Ҳиндистон ва Хитой раҳбарлари мактубларидан кейин қўйилди.
XS
SM
MD
LG