Линклар

Ўзбекистонликлар мустақилликнинг 14 йиллигини нишонламоқда.


Кеча Тошкентнинг Алишер Навоий номли боғида бўлиб ўтган тантаналарда Ўзбекистон халқига мурожаат қилган Президент Каримов ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳ бўлишга чақирди. Президент Каримов таъбири билан айтганда, ўзбекистонликлар Ўзбекистон манфаатларига қарши бўлган қўшни ва қўшни бўлмаган мамлакатлар орасидаги ёвуз ниятли кучлардан огоҳ бўлмоғи керак.
Президент Каримов ўз мурожаатида, мамлакат олдида турган қатор қийин вазифаларни ҳам эслаб ўтди. Буларга давлат хавфсизлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш ҳамда барча соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотлар киради.
Шунингдек, Каримов Ўзбекистон халқига чексиз муҳаббат ва чуқур ҳурматини изҳор этди.
XS
SM
MD
LG