Линклар

logo-print

Тожикистон ҳукумати расмийлари мамлакатда яширинча фаолият олиб борган ўзбекистонлик жангарри гуруҳ етакчиси қўлга олинганини хабар қилмоқда.


Тожикистон тергов маҳкамаси расмийси Соҳиб Сулаймоновга кўра, бу одам Ўзбекистонда таъқиқланган Ўзбекистон Ислом ҳаракати етакчиси бўлиши мумкин.
“Тожикистон Ички Ишлар вазирилиги томонидан қўлга олинган Бахтиёр Омонбоев Ўзбекистон фуқаросидир. У бир қатор оғир жиноятлар содир этганлик ва Ўзбекистон Ислом Ҳаракатини ташкил этишга алоқадорлик ҳамда бошқарганликда гумон қилинмоқда”, - деди Тожикистон тергов маҳкамаси расмийси.
Бахтиёр Омонбоев айнан қачон қўлга олингани ҳозирда номаълум. Тожикистон ҳукуматининг маълум қилишича, айни вақтда мамлакатнинг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудида қурол-яроғ омбори ҳам топилган.
XS
SM
MD
LG