Линклар

Бугун “Беслан оналари” ташкилотининг бири гуруҳ вакиллари Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.


Ушбу учрашувда президент Путин Беслан фожеаси бўйича олиб борилаётган терговдан норози оналар саволларига жавоб берди. Россия телевидениеси орқали берилган қисқагина репортажда кўрсатилишича, президент Путин “Беслан оналари” ташкилоти эътирозига: “Ҳукумат фуқароларни террордан тўлиқ қутқара олмайди”, - деб жавоб берган.
Айни вақтда у бу гапи билан ҳукумат амалдорларини оқламоқчи эмаслигини ҳам таъкидлади.
“Беслан оналари” бу учрашувни бир йилдан буён талаб қилишаётган эди. Уларга кўра, фожеада 330 одамнинг қурбон бўлишида мактабни гаровга олган жанггари гуруҳ билан муроса қилмаган Россия ҳарбийлари айбдордир.
XS
SM
MD
LG