Линклар

Бугун Покистон қонунчилик палатаси вакиллари Покистонинг Исроил билан бошланган илк расмий музокараларини танқид қилди.


Кеча Покистон Ташқи ишлар вазири Хуршид Казурий Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом билан музокаралар олиб борган эди. Бугун айни учрашув ҳақида баёнот бера туриб, Казурий, бу ҳаракатлар Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишда катта рол ўйнайди, деб таъкидлади.
Покистон томони таъкидича, муносабатларнинг бу тариқа йўлга қўйилиши Исроил яҳудийларининг Ғазо минтақасидан олиб чиқилиши муносабати бўлмоқда. Президент Парвез Мушаррафнинг таъкидига кўра, Исроил билан кенг кўламда дипломатик муносабатлар Фаластин давлати ташкил топгандан кейингина ўрнатилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG