Линклар

Британия расмийларининг айтишича, кеча Ал-Жазира телеканалида намойиш этилган видеоёзув 7 июл куни Лондон метрополитенида содир этилган портлашга оид терговга ойдинлик киритиши мумкин.


Айни фикрни бугун Лейбористлар партияси вакили Шохид Малик билдирди. Унга кўра, Ал-Жазирада намойиш этилган видеотасмадаги овоз эгаси Муҳаммад Сиддиқ Хон 52 нафар одамни ҳаётдан олиб кетган портлашни содир этишда гумон қилинмоқда.
Тасвирда Сиддиқ Хон ўзини аскар, деб таништирган ва оддий биртан фуқароларини ўлдириш унинг мақсади эканини айтган. Бунинг сабаби сифатида эса ҳукуматнинг сиёсати ва Британиянинг Ироқдаги урушни қўллаб-қувватлагани эканини таъкидлаган.
Британия Ташқи ишлар вазири Жек Стро бугун бу борада чиқиш қилиб, бундай деди:
“Биз видеотасма бўйича полиция хулосасини кутаяпмиз. Табиийки, мен уни кўриб чиқдим. Таъкидлашни истардимки, ҳар қандай террорчилик ҳаракатини оқлаб бўлмайди. Ва мана шундай ҳаракатлар учун масъулиятни бўйнига олаётганлар эса Ислом номидан гапиришга, мутлақо, ноҳақ. Зеро, улар мусулмонларни ҳам ўлдирмоқда”.
XS
SM
MD
LG