Линклар

Американинг Янги Орлеан шаҳридаги вазият тобора оғирлашмоқда.


Тўрт кун муқаддам содир бўлган Катрина довули туфайли шаҳар деярли тўлиқ сув остида қолган ва кеча оқшомдан бошлаб сувнинг сатҳи пасая бошлагани хабар қилинди.
Маҳаллий ҳукумат ҳали-ҳанузга қадар қурбон бўлганларнинг аниқ сони ва шахси ҳақида маълумот бера олгани йўқ. Уларнинг тахминича, довул қурбонлари сони 1000 нафарга яқин бўлиши мумкин. АҚШ сенати жабрланган ҳудудга 10 миллиард 500 минг доллар ёрдам пули ажратишга қарор қилди.
Айни вақтда Катрина довулига дучор бўлган Луизиана ва Миссиссипи штати маъмурияти вакиллари расмий Вашингтонни кескин танқид қилиб, табиий офатдан азият чеккан ҳудудга вақтида ёрдам кўрсатмаётганликда айбламоқда. Яна айрим нашрларда Оқ Уй номига танқидлар ёғилмоқда. Уларга кўра, Оқ Уй террорга қарши кураш ва Ироқ урушига берилиб кетиб, табиий офат каби фавқулодда ҳолатларга, умуман, эҳтиёт чораларини кўрмаган.
АҚШ президенти Жорж Буш эса бугун Катрина довулидан азият чеккан жанубий соҳилбўйи ҳудудига етакзилаётган ёрдам ҳақида баёнот берди ва Янги Орлеанга жўнаб кетди.
Бугун Ервопа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хавер Солана Катрина довулида азият чеккан АҚШ га зарур барча ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
“Биз мунтазам равишда Америка ҳукумати билан алоқада бўлиб турибмиз. Қандай ёрдам сўралишидан қатъий назар, у нефт бўлсин ёки бошқа зарур нарсалар - Европа Иттифоқи бир бўлиб ҳаммасини берамиз”.
XS
SM
MD
LG