Линклар

logo-print

Афғонистондаги коалиция кучлари ўғирлаб кетилган Британиялик инженернинг жасади топилганини маълум қилди.


Британия ташқи ишлар вазирлиги вакили Ким Ҳауэлс бугун берган баёнотда, Афғонистон ғарбида топилган жасад Дэвид Эдисонга тегишли экани айтилади.
Эдисон қандай ва қачон ўлгани ҳақида гапириш ҳали эрта, деди ташқи ишлар вазирлиги вакили. Бироқ унга кўра, инженерни Толибон ҳаракати аъзолари ўғирлаган.
Айни пайтда, Афғонистон хавфсизлик кучлари кеча ўғирлаб кетилган, парламент депутатлигига номзодлардан бирини қидирмоқда. Маълум бўлишича, парламент аъзолигига номзод ва у билан бўлган яна уч киши Қандағорда ўғирлаб кетилган.
Толибон жанггарилари 18 сентябрда бўлиб ўтажак сайловлардан олдин ҳужумларни фаоллаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG