Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш Катрина довулидан зарар кўрган ҳудудларга қўшимча кучлар юборилишини билдирди.


“Бугун мен мудофаа бошқармасига Катрина довулидан азият чеккан ҳудудларга қўшимча қўшинларни юборишни буюрдим. Келаси 24-72 соат ичида қўшимча 7 мингдан ортиқ аскар бу ҳудудларга етиб боради”.
Бу қарор Президент Бушнинг бу ҳудудларга сафаридан кейин қабул қилинди.
Айни пайтда, Ню Орлеандаги сув тошқинидан азият чекканларни эвакуация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш ишлари кучайтирилмоқда.
Шаҳарда ҳамон минглаб одамлар қолмоқда. Жума куни етиб келган ҳарбийлар ёрдам воситаларини тарқатишни бошлади.
Айни пайтда Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Супердом стадионида жон сақлаётган одамларни ташиётган автобуслар вақтинча тўхтаб қолган. Автобуслар ҳаракат қачон давом этиши ёки унинг тўхтаб қолиш сабаблари ҳақида хабарлар йўқ.
Техас миллий гвардияси вакилларининг маълум қилишича, стадионда яна икки мингга яқин одам қолган ва улар якшанба кунгача ўша ерда қолишлари мумкин.
АҚШ ҳаво кучлари қўмондонлиги офатдан азият чеккан яқинларига ёрдам беришлари учун Ироқ ва Афғонистондан 300 нафар аскарни америкага қайтаришга қарор қилди.
АҚШ конгресси Катрина довули оқибатларини бартараф қилиш ишлари учун ўн ярим миллиард доллар ажратди.
XS
SM
MD
LG