Линклар

Бугун Ўзбекистон бош прокуратураси БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлигини Қирғизистонда синаб кўрган сценарийни Россяида ҳам ишлатишга урингаликда айблаб баёнот берди.


Россияда ҳам Қирғиз сценарийси ўтадими, деб номланган баёнотда БМТнинг Россия бош прокурори номига йўллаган ҳатига изоҳ берилади.
Шу йилнинг 22 июнида Россия ҳуқуқ тартибот органлари Ўзбекистон бош прокуратураси илтимосига кўра, террорчилик ва қотилликтда айбланаётган 14 Ўзбекистон фуқаросини ўз ватанига экстрадиция қилиш учун ҳибсга олган.
Ўзбекистон бош прокуратураси баёнотига кўра, маълум бўлишича, БМТнинг Қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлиги Россия бош прокурори Владимир Устинов номига мактуб йўллаб, 14 ўзбекистонликнинг тақдири 1951 йилда қабул қилинган қочқинлар конвенциясига асосан ҳал этилиши лозимлигини айтган.
Ўбекистон ҳукумати БМТнинг қочқинлар идорасини Қирғизистонда синовдан ўтказган сценарийсини Россияда ҳам қўлламоқчи бўлганликда ҳамда қочқинлар ҳақидаги 1951 йилда қабул қилинган Женева конвенциясини бузганликда айблади.
“БМТнинг Қочқинлар бўйича идораси Россияда ҳам Қирғизистонда, қўштирноқ ичида, синовдан ўтказилган сценарийни қўллашга ҳаракат қилмоқда. Яъни Қирғизистонда сиёсий бўлмаган оғир жиноятларни содир этган шахсларнинг қочқин деб тан олинишига эришган эдилар”, - деди бош прокуратура вакили Светлана Ортиқова.
Ўзбекистон бош прокуратурасига кўра, БМТ 1950 йилда қабул қилинган Европа Конвенциясини баҳона қилиб, бирор шахсни қийноқлар қўлланиши эҳтимоли бор мамлакатларга қайтармаслик лозимлиги ҳақидаги талаби қонуний эмас. Чунки Ўзбекистон ва Россия ўртасида экстрадиция масаласи 1993 йилда қабул қилинган Минск конвенциясига кўра ҳал этилади. Шу боисдан Ўзбекистон Россияда ҳибсга олинган бу 14 шахснинг қатйарилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG