Линклар

Ўзбекистонда туғилган мусулмон қизи илк бор “Мисс Англия” гўзаллик танлови ғолибаси бўлди.


Хаммаса Кўҳистоний исмли бу қиз 18 йил муқаддам Тошкентда туғилган. Унинг ота-онаси асли афғонистонлик, Ўзбекистонда қочқин сифатида эса мухожиратда яшаган.
Гўзаллик танловининг финал босқичида жами 20 та иштирокчи қатнашди. Хаммаса улар орасидаги тўртинчи муслима қиз. Хабарларга кўра, айни ҳолатдан Англиядаги мусулмон гуруҳлари қаттиқ ранжиганини билдирмоқда.
Озодлик радиосига берган итервьюсида 18 ёшли Хаммаса Кўҳистоний туғилган юрти Ўзбекистонни яхши хотирлаши ва уни ўзининг иккинчи ватани, деб билишини айтди.
“Ҳаммаси учун катта раҳмат. Мен Ўзбекистонда туғилдим ва Ўзбекистондан жуда яхши хотиралар қолган. У менинг иккинчи ватаним эди, ҳаммангизга раҳмат”, - дейди Англия гўзали Хаммаса Кўҳистоний.
XS
SM
MD
LG