Линклар

logo-print

Бугун Эрон ҳукумати ўз номига билдирилаётган халқаро танқидга қарамасдан, уранни бойитиш бўйича тадқиқотларини давом эттиришини маълум қилди.


Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Хамид Ризо Осифий ҳам Эрон АҚШ ҳамда Европа иттифоқи томонидан бўлаётган босимга ён бермаслиги ва ўз тадқиқотларини давом эттиришини таъкидлади. Осифийга кўра, бу тинчлик йўлидаги тадқиқот ва уларни олиб боришга Эрон ҳақлидир.
“Эронни бу ҳуқуқдан воз кечиш ва уранни бойитиш бўйича тадқиқотни тўхтатишга уриниш вақти ўтди. Тинчлик йўлида ядровий тадқиқот олиб бориш - бу бизнинг қонуний ҳаққимиздир. Биз буни ҳеч қачон тўхтатмаймиз”, - деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари воз кечмаган тақдирида Эрон ядровий дастурини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига тақдим этиш ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG