Линклар

Афғон расмийлари хабар қилишича, бугун Гилменд вилоятида уюштирилган ҳужумлар оқибатида 8 полициячи ўлдирилган ва сайлов номзодларидан бири ярадор қилинган.


Ҳужумни Толибон гуруҳи уюштиргани тахмин қилинмоқда.
Бугун Гилменд вилоятидаги сайловга номзод Хадидулло Хоннинг уйи ёнида бомба портлади. Оқибатда, Хадидулло Хон оғир яраланди ва шифокорлар унинг бир оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлди.
Худди шу Гилменд вилоятининг ўзида бугун маҳаллий полиция раҳбарига ҳам ҳужум уюштирилди. Унинг 3 ёрдамичиси ва бир қариндоши қурбон бўлди.
Кеча Забул вилоятида ҳам 4 нафар полициячи ҳужум қилиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG