Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш маъмурияти Катрина довули туфайли ўз номига ёғилаётган танқидни олдини олиш мақсадида жамоатчилик билан алоқа ўрнатишни бошлади.


Давлат котиби Кондолиза Райс ва Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бугун табиий ҳалокат жабрдийдалар ва маҳаллий маъмурият саволларига жавоб бериш учун, Ғарбий соҳил бўйлаб сафар бошлади.
Федерал ҳукумат расмийлари Катрина довули шиддатини олдиндан тахмин қилиш имкони бўлмагани, оқибатда, шунча қурбони берилганини айтиб, ўзини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо, АҚШ жамоатчилиги, хусусан, афро-америкаликлар жамиятлари АҚШ ҳукуматини табиий фалокат қаршисида ожиз қолган инсонларга беэътиборлик қилганликда айбламоқда.
“Тирик қолганлар ва нобуд бўлганлар орасида фарқ фақатгина уларнинг камбағаллиги, ёши ва рангида бўлди, холос”, - деди АҚШ Конгресси вакили Элижа Каммингс.
Айни вақтда АҚШ ҳукумати эса НАТО ва Европа Иттифоқи каби йирик халқаро ташкилотлардан ёрдам сўради. Бу ташкилотлар ҳамда дунёнинг турли мамлакатлари, шу жумладан, Эрон ва Афғонистон ҳам АҚШга ўз ёрдамини таклиф этган.
XS
SM
MD
LG