Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:23

Тошкентда навбатдаги “ваҳҳобийлар” судланмоқда


5 август куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида ваҳҳобийлик диний оқимига алоқадорликда айбланаётган ёши 21 дан 45 ёшгача бўлган 12 киши устидан суд жараёни бошланди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, судланувчилардан Аҳроржон Акбаров фарғоналик, Акбар Рўзиев самарқандлик. Айбланувчилар Рустам Исмоилов, Аҳмаджон Юнусов, Абдулла Камолов, Абдували Жўраев, Рустам Алимуҳаммедов, Акбар Расулов, Акмал Расулов, Жаҳонгир Бегматов, Шерзод Алимов ва Анвар Пирмуҳаммедов тошкентликдир. Судланувчилардан фақат бир киши – А.Акбаров Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), шунингдек, 244-1-прим (ноқонуний материаллар тарқатиш), 244-2-прим (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) ва 228-моддалари (ҳужжатларни қалбакилаштириш) бўйича айбланмоқда. Қолганларга фақат 244-2-прим модда қўлланиляпти.

С.Икромовнинг сўзларига қараганда, барча судланувчилар ваҳҳобийлик диний оқимига алоқадорликда гумон қилиняпти. Суд жараёни очиқ тарзда олиб борилаётган бўлса-да, унга журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари киритилмаётир. Суд биноси қаттиқ қўриқланмоқда.

С.Икромовнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати гўёки мамлакатда диний экстремизм кучайганини кўрсатиш мақсадида диний айблар билан қамашларни кўпайтиряпти. Аммо суд жараёнларида айбланувчилардан бирортасининг жинояти исботланаётгани йўқ. Аксинча, уларга тергов жараёнларида қийноқлар қўлланилгани маълум бўляпти.
XS
SM
MD
LG