Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:53

Холиқназар Ғаниев уйига қайтиб келди


Тўлқин “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Самарқанд вилояти бўлимининг бундан 10 кун муқаддам бедарак ғойиб бўлган раиси Холиқназар Ғаниев мажбурий ҳибсдан озод бўлиб, уйига қайтиб келди.

Х.Ғаниевнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда айтишича, 24 август куни у таъзиядан қайтаётганида Жомбой шаҳри кўчаларидан биридаги овлоқроқ жойда ниқобли 3-4 киши машинадан тушиб, бирданига унга ташланган. Кейин бошига қоп кийгизиб, қўлига кишан солган ва мажбуран машинага ўтқазиб олиб кетишган.

“Бир соатча юрганимиздан кейин машинани алмаштиришди. Яна бир соатча юрганимиздан сўнг бошқа машинага ўтказишди. Кейин қандайдир ҳибсхонага олиб келишди. Бошимдан қопни олишиб, бир кишилик камерага қамашди. Бу ерда бир неча кун қаерда эканимни билмай ётдим. Билишимча, бу Тошкент эди”, - деди Х.Ғаниев.

Х.Ғаниевнинг сўзларига қараганда, унга жисмоний қийноқ қўлланилмаган. Ҳибснинг охирги кунида унинг бошига яна қоп кийгизишган ва Самарқанд вилоятининг Жом қишлоғи яқинига ташлаб кетишган. Кетишдан олдин уни халқ душманиликда айблашган ва бўлиб ўтган воқеа ҳақида чурқ этмасликни тайинлашган.

Х.Ғаниев ўзининг Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланганини айтмоқда. Аммо Жомбой тумани миллий хавфсизлик бўлими ходимлари буни рад этяпти.
XS
SM
MD
LG