Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:35

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво

“Халқ сўзи” газетасининг 30 август сонида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари М.Сафаеванинг “Оғизга келганни демак нодон иши” сарлавҳали мақоласи чоп қилинди. Унда чет эл оммавий ахборот воситалари гўёки Андижон воқеаларидан фойдаланиб, учқунни аланга қилиб талқин этаётгани тилга олинган. Муаллиф мазкур ОАВ мухбирларини айблаб, қуйидагича ёзади: “Ўзингдан чиққан балога, қайга борурсан давога, деган мақолни халқимиз асрлар давомида бошидан ўтказган, исботини топган воқеа ва ҳодисалар натижасида айтиб, бизга мерос қолдирган бўлса, ажаб эмас. Ўзимизнинг Ўзбекистонда туғилиб, шу мўътабар замин тупроғида ўсиб-улғайиб, шу ернинг нони-ю тузини тотиб юрган йигит-қизларимиз ўз она ватани, ўз халқига ҳиёнат қилиб, чет элдаги ҳомийлари ҳисобига яшашни афзал кўриб юрганлари элга нонкўрлик ва юртфурушликдан ўзга нарса эмас”.


“Ўзбекистон овози” газетасининг 3 сентябрь сонида Юнус Бўроновнинг “Айбдор бўлмасангиз, нега қочдингиз, биродар?” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Унда муаллиф хорижий ОАВ мухбирининг Руминиядаги “ўзбек қочқин”ларидан бири билан бўлган суҳбатига тўхталиб, жумладан, бундай ёзади: “...Жўнатилган сўровномада мени снайпер деб ёзишибди. Ўзи менинг кўзим яхши кўрмайди. Икки кўзимни операция қилдирганман. Иккинчи гуруҳ ногирониман.
-Кўзойнагингиз нечи?
-Кўзойнагим минус 20-21.
-Демак сизга снайпер деб айб қўйишган, шундайми?
-Ҳа, шундай дейишган.”
Қаранг, журналистнинг терговчидек савол беришини. Ҳар бир гапи билан ўз фикрини исботлашга ҳаракат қилади. Лекин ҳар нарсада мантиқ бўлиши керак. Нима, Ўзбекистон хуқуқ-тартибот органлари ходимлари шу даражада анойимиканки, яхши кўролмайдиган одамни мерган деб айбласа? Хўп, майли, сиз айтганча, ўша “қочоқ”қа снайпер деб айб қўйишибди. У Ўзбекистонда туриб ҳам ўзининг бегуноҳлигини исботлай оларди-ку. Бир метрдан нарини яхши кўролмайдиган одамни ким ҳам мерган деб айблаши мумкин? Ёки Ибрат Сафонинг суҳбатдоши тўқима образмикан?”
XS
SM
MD
LG