Линклар

Эроннинг ядровий дастур бўйича расмийси Али Ларижоний бугун Покистонга бўладиган сафарини қолдирганини маълум қилди.


Унга кўра, бунинг сабаби Эрон ядровий дастурини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйиш бўйича халқаро босимнинг ортаётганидир.
Покистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Наим Хон ҳам Эрон расмийси сафари қисқа муддатга қолдирилганини маълум қилди, аммо, бунинг сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.
Эрон ядровий дастури борасида фикр билдирар экан, Муҳаммад Наим Хон, Покистон Эронга нисбатан санкция қўлланишини қувватламаслигини билдирди. У: “Биз мажбур қилувчи ҳар қандай чорага қаршимиз, ҳар қандай қарор халқаро ҳуқуқ ва томонлар мажбуриятлари доирасида қабул қилиниши керак”, - деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG