Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:18

“Интерньюс” ходимаси судда яна ютқазди


Шайбон 6 сентябрь куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди “Интерньюс нетуорк” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳисобчиси Ольга Нормуродова иши бўйича дастлабки суд қарорини ўз кучига қолдирди.

Айбланувчининг адвокати Ҳусан Маҳбубовнинг сўзларига қараганда, апелляция тартибида ўтган суд аввалги суд жараёнида йўл қўйилган процессуал қонун бузилишлари ва инобатга олинмаган талабларни ўрганиб чиқиши, кейин эса одилона қарорга келиши лозим эди. Аммо шаҳар суди ҳеч қандай суриштирувларсиз дастлабки суд қарорини ўз кучида қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойида Тошкентдаги Учтепа тумани жиноят ишлари суди “Интерньюс нетуорк” ваколатхонаси ижрочи директори Холида Анорбоева ва ҳисобчи Ольга Нормуродовани Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисми “б” банди (лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензия олмасдан шуғулланиш) бўйича айбдор топган ва амнистия асосида жазодан озод этган эди. Улар ноқонуний тарзда видео ва босма материаллар тайёрлаш ҳамда тарқатишда айланганди.

Ҳ.Маҳбубов аслида дастлабки суд қарори ҳам адолатсиз эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Х.Анорбоева дастлабки суд қарори юзасидан апелляция эмас, балки кассация тартибида шикоят ёзишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG