Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:04

Янги газета истеъмолчиларга ҳуқуқларини ўргатади


Фирдавс Биринчи сентябрдан бошлаб Қашқадарёда яна бир янги газета чоп этила бошлади. “Истеъмолчи ҳуқуқи” номли ушбу газета ўз яшовчанлигини обуна ҳисобига таъминлашни мақсад қилган.

Газета муассиси бўлмиш вилоят истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раҳбари Мустафо Ҳимматовнинг сўзларига қараганда, мазкур нашр аҳолининг истеъмол ҳуқуқи ва маданиятини ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Қашқадарёда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларининг паймол этилиш ҳолатлари кўп учрайди. Сифатсиз маҳсулотлар сотиш, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш каби ҳолатларни сотувчи ҳам, харидор ҳам табиийдек қабул қилади.

“Бу ҳолатлар истеъмолчи ҳуқуқини билмаслик натижасидир. Мақсадимиз аҳолига бу ҳуқуқларни тушунтиришдир”, - деди М.Ҳимматов.

Газетанинг нишона сонида қутловлар, байрам табриклари, эришилган ютуқлар ҳақидаги мақолалар эълон қилинган.

М.Ҳимматов янги газета яшовчанлиги обуначилар ҳисобига таъминланишини айтмоқда. Унинг билдиришича, ҳудудий бирлашманинг вилоят бўйича 20 мингдан ортиқ аъзоси бор. Агар уларнинг “Истеъмолчи ҳуқуқи”га обуна бўлиши таъминланса, газета инқирозга учрамайди.
XS
SM
MD
LG