Линклар

Андижонлик саёҳатчининг сафари қарияпти


Лобар Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун велосипедда узоқ сафарга отланган андижонлик 64 ёшли Шукурулло Ёдгоров куни-кеча Гулистон шаҳрига етиб келди.

Ш.Ёдгоров жорий йилнинг 20 август куни йўлга отланган эди.

“Мамлакатимиздаги зиёратгоҳ масканларда бўлишни ният қилган эдим. Ҳозиргача Бухоро ва Самарқандни зиёрат қилишга улгурдим. Шу кунгача 1,5 минг километрдан зиёд масофани босиб ўтдим”, - деди Ш.Ёдгоров.

Ш.Ёдгоровнинг сўзларига қараганда, бир неча вилоятлар бўйлаб ўтаётган сафари йўл машақатларидан холи бўлмаган. Велосипедининг шинаси ёрилиб кетганида яхши одамлар ҳатто ўз велосипедининг ғилдирагини ечиб берган.

Ш.Ёдгоров кунига тахминан 100 километр йўл босмоқда. У 4-5 кунда Андижонга етиб боришни режалаштирган.

“Сафар давомида кўп харажат қилишга тўғри келмади. Йўл-йўлакай хонадонларда, чойхоналарда тунаганим учун уйдан олиб чиққан 30 минг сўмим бутун саёҳат учун етарли бўлди”, - деди Ш.Ёдгоров.
XS
SM
MD
LG