Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:34

“Репортёр” фаолиятини тугатди


Басира Маҳаллий маъмурларнинг қистови билан Бухородаги “Репортёр” журналистлар мунозара клуби раҳбарияти ташкилот фаолиятини тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти адлия бошқармаси август ойидан буён клубни тугатиш талаби билан унинг раҳбариятини қистовга олиб келган. Бошқарма бу талабини клубнинг моддий жиҳатдан қийналаётгани билан изоҳлашга уриниб келган. Маъмурлар клуб тугатилиши учун 2 сентябргача муддат белгилаган. Адлия идораси қистовига эътироз билдириш ҳеч қандай натижа бермаслигига тўла ишонган клуб раҳбари Обид Шабонов 2 сентябрь куни ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини бошқармага топширган.

О.Шабоновнинг айтишича, шундан кейин бошқарма вакиллари бу қарорни 19 августдан расмийлаштиришни талаб қила бошлаган.

“Клубни ёпиш талаби илк бор айнан 19 август куни билдирилган эди. Аммо эндиликда клубни тугатиш тўғрисидаги қарорни шу санага тўғрилаб қайта расмийлаштириш талаб этилаётганини бизга тушунтириб беришмаяпти”, - деди О.Шабонов.

PS: Кейинчалик О.Шабонов адлия бошқармасидагилар уни клубни тугатиш тўғрисидаги қарорни 19 август санаси билан расмийлаштиришга мажбур қилгани, ташкилот лицензияси ва муҳри олиб қўйилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG