Линклар

logo-print

Қирғизистонлик журналистлар коррупцияга қарши курашга отланди


Абдуллоҳ Эргаш Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида “Журналистлар коррупцияга қарши” нодавлат ташкилотига асос солинди.

Ташкилот раҳбари маслаҳатчиси Жалил Сафаровнинг сўзларига қараганда, коррупцияга қарши кураш мамлакат миқёсида самара бермаётир. Коррупцияга ботқоғига ботган ҳукуматнинг ўзи бу иллатга қарши кураша олмайди. Бу ҳолат “Журналистлар коррупцияга қарши” нодавлат бирлашмасини тузишга туртки бўлган.

Ж.Сафаровнинг айтишича, бу бирлашма бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ, назарий эмас, балки амалий иш олиб боради.

“Журналистларнинг коррупцияга қарши кураши самарали бўлишига умид қиламиз. Чунки коррупцияни бартараф этишнинг ягона йўли ошкораликдир. Биз турли соҳаларда журналистик текширув ўтказиш ва аниқ далил-исботлар билан жамоатчиликка етказишни мақсад қилганмиз”, - деди Ж.Сафаров.

Унинг таъкидлашича, дастлабки журналистик текширувлар объекти маориф, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот соҳалари бўлиши режалаштирилган. Чунки айнан улар энг коррупциялашган тизимлардир.
XS
SM
MD
LG