Линклар

logo-print

Россия Мудофаа вазири Сергей Ивановнинг бугун маълум қилишича, Россия ва Хитой ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтириш мақсадида.


Бунинг учун биргаликда ҳарбий машуғулотлар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда. Ивановнинг бу баёноти Москвада Хитойлик ҳамкасби Гао Гангчуан билан ўтган музокарадан сўнг янгради. Бу музокара икки давлат ҳарбийлари биргаликда ўтган ойда олиб борган илк ҳарбий машғулотдан сўнг бўлиб ўтди.
Сергей Иванов бу борада шундай деди:
“Бу ҳарбий машғулотлардан ҳар икки давлат ҳам ижобий хулосада. Бу машғулотлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка янги руҳ берди”.
Хитой Мудофаа вазири Гао Гангчуан ҳам Россия ҳамда Хитой ҳарбийлари ўртасида ўтказилган машғулотларни юқори баҳолади. Айрим таҳлилчилар икки давлат ўртасида мустаҳкамланиб бораётган ҳарбий ҳамкорлик вазиятини халқаро майдонда АҚШ тобора марказий ўринни эгаллаётгани оқибатида юзага кела бошлаган “совуқ уруш” ҳолатига қиёсламоқда.
XS
SM
MD
LG