Линклар

Ўзбекистон расмийларнинг хабар қилишича, Андижон воқеаларини уюштирганликда айбланиб, дастлаб 15 нафар фуқаро суд қилинади.


Бу ҳақда бугун “ЎзА” — Ўзбекистон давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди. Агентлик хабарига кўра, Андижон воқеалари юзасидан тергов гуруҳи ҳодисада қатнашганликда айбланаётган яна 106 фуқаро ҳақида Парламент комиссиясига маълум қилган.
Тергов гуруҳининг маълум қилишича, айбланувчилар учта ислом жанггари гуруҳи — Туркистон Ислом ҳаракати, “Ҳизб ут-таҳрир” ва “Акромия” ҳаракати аъзолари бўлиб, асосан, Қирғизистон жанубида ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Бу гуруҳларнинг асосий мақсади эса Ўзбекистонда ҳукуматни қўлга олиш бўлган, деб таъкидламоқда, Андижон воқеалари юзасидан суриштирув олиб бораётган ҳукумат тергов гуруҳи.
Суд маҳкамаси 20 сентябр куни иш бошлаши маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG