Линклар

logo-print

Қирғизистон полицияси собиқ Бош вазир Николай Танаевни ҳисбга олди.


У Қозоғистон чегарасини кесиб ўтаётганда қўлга олинди. Қирғизистон бош прокуратураси баёнотига кўра, Танаев мамлакатдан ноқонуний равишда чиқишга уринган. Баёнотда таъкидланишича, у уй қамоғида қолиши керак эди.
Танаевнинг адвокати Максим Максимовичнинг Озодлик радиосига айтишича, Танаевнинг мамлакатдан чиқишга уриниши хато бўлган. Адвокат унинг ҳимоясидаги Танаев Қозоғистонга бормоқчи бўлган, аммо, бу ҳақда мамлакат ҳукуматини огоҳлантирмаган, деб таъкидламоқда.
Танаев коррупция ва ўз вазифасини суистеъмол қилганликда айбланиб, уй қамоғида сақланаётган эди.
XS
SM
MD
LG