Линклар

Янги Орлеан шаҳридаги сув сатҳи пасаймоқда, расмийлар қурбонлар сони ортишидан хавотирда.


Қутқарув гуруҳлари бундан буён қурбонлар жасади топилиб, бунгача берилган рақамлар яна ўсса керак, деб тахмин қилмоқда. Мутахассиларга кўра, шаҳардаги сувни тортиб олиш ҳафталаб вақт олиши мумкин. Шаҳар ҳокими Рей Нажин довулдан нобуд бўлганлар сони 10 мингга яқин дейиш, хато бўлмайди, деб таъкидлади.
Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, ҳозир шаҳарда 10 мингга яқин одам қолган. Шаҳарнинг жами аҳолиси эса 500 мингдан ортиқ эди.
Айни вақтда Американинг Юта ва Мичиган штатлари ҳукумати довулга учраган ҳудудлардаги уйларни кўчиришга ҳозирлик кўрмоқда. Ҳозирда эвакуация қилинганларнинг аксар қисми, тахминан, 240 мингини Техас штати қабул қилиб оладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG