Линклар

Янги Орлеан шаҳри ҳокими Рей Нажин қутқарувчи ҳарбийларга аҳолини шаҳардан олиб чиқишга кўрсатма берди.


У шаҳарда инсон саломатлиги учун катта хавф туғилганидан огоҳлантирмоқда. Шифокорларнинг эътирофича, шаҳардаги сув жасадлар, вайрона уйлар қолдиқлари, ҳар хил кимёвий токсинлар билан зарарланган. Шунингдек, шаҳарда газ портлаши, ёнғин чиқиши мумкин бўлган ҳудудлар бор. Ҳозирда 10 мингга яқин аҳоли шаҳардан чиқишни истамай, шаҳарда қолмоқда. Шифокорлар эса юқумли касалликлар тарқалиши олдини олиш ҳаракатида.
Айни вақтда, АҚШ ҳарбийлари шаҳардаги сувни тортиб олаяпти. Шаҳар четидаги дамба носозлиги тузатила бошлагандан сўнг, шаҳарни босган сув сатҳи пасая бошлади.
АҚШ президенти Буш ва унинг маъмурияти Катрина довулидан кейин аҳолига ўз вақтида ёрдам бермаганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG