Линклар

Британия ҳукумати расмийси бугун Европа Иттифоқига аъзо давлатларга мурожаат қилиб, инсон ҳуқуқлари борасида айрим чекловлар жорий этишга чақирди.


Британия ҳукумати таъкидича, бунинг асосий сабаби фуқароларни уюшган жиноятчилик ва террорзимдан ҳимоя қилишдир. Бу борада Британия Ички ишлар вазири Чарлз Клерк Европа Парламентида чиқиш қилди.
“Биз ҳаммамиз инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга интилишимиз чоғида айрим жиҳатларни эътиборга олишимиз керак. Яъни, фуқароларни қийноқлардан ҳимояланиш ҳуқуқи билан бир вақтда Европа Иттифоқига четдан бўладиган террорчилик ҳужуми ва бунинг қурбонига айланишдан ҳимояланиш ҳуқуқи билан ҳам таъминлашимиз керак”, — - деди Британия Ички ишлар вазири Чарлз Клерк.
XS
SM
MD
LG