Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабоний собиқ президент Саддам Ҳусайн унга қўйилаётган айбловларни бўйнига олганини маълум қилди.


Саддам ўз ҳукмдорлиги даврида оммавий қатл ўтказганликда айбланган эди. Бугун Ироқ телевидениесида чиқиш қилган президент Талабонийга кўра, Саддам иши юзасидан тергов олиб бораётган судя 24 йиллик ҳукмдорлиги вақтида қилган жиноятлари ҳақида Саддам Ҳусайннинг ўз оғзидан кўрсатма олган.
Саддам Ҳусайннинг суди шу йил 19 октябрга белгиланган.
Айни вақтда АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси матбуот вакили бугун Басра шаҳридаги АҚШ ҳарбийлари патрули ёнида бомба портлагани, оқибатда, тўрт ҳарбий ўлдирилганини хабар қилди.
Бағдодда уюштирилган ҳужум оқибатида эса Ироқ Мудофаа вазирлиги расмийси, генерал Нади Ҳассан Ўмран ва Ички ишлар полковниги Аммар Исмоил Аркан ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG