Линклар

Фаластиндаги Халқ қаршилиги ҳаракати аъзолари Фаластин Хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Мусса Арафатнинг ўлими учун масъулиятни ўз зиммасига олди.


Мусса Арафат Фаластиннинг собиқ етакчиси, марҳум Ясир Арафатнинг жияни. Бугун тонгда у ўз уйида ўнга яқин қуролланган шахслар томонидан отиб ўлдирилган. Унинг ўғли эса ўғирлаб кетилди.
Мусса Арафат шу йил бошида Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос томонидан ўз лавозимидан озод қилинган эди.
Маҳмуд Аббоснинг маслаҳатчиси Абдуллоҳ ал-Ифранжий содир этилган қотилликни “даҳшатли ва хавфли” деб баҳолади.
“Бу Фаластин ҳудудида жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин бўлган жиддий ҳодиса. Бу ҳодиса Ғазодан Исроил томони чиқиб кетаётган бир пайтда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Хавфсизлик хизмати бу даҳшатли ва хавфли жиноятни содир этган кимсаларни топиши керак”, — деди Фаластин мухторияти раҳбари маслаҳатчиси Абдуллоҳ ал-Ифранжий.
XS
SM
MD
LG