Линклар

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати томонидан тарқатилган хисоботга кўра 25 нафар хавфсизлик ходими Андижон воқеаларида айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилди.


Бош прокуратуранинг республика марказий нашри — “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган хисоботида айтилишича, айнан ана шу 25 ходимнинг ўз ишига масъулиятсиз ёндашгани туфайли Андижонда қон тўкилган.
Мамлакат Бош прокуратураси шу билан бирга хорижий нашрлар ва нодавлат ташкилотларни ҳам танқид қилди. Унга кўра, улар ҳодиса ташкилотчилари томонидан аввалдан огоҳлантирилган ва ҳодисани ёритиш даврида ҳам Ўзбекистон ҳукуматини қоралашга ҳаракат қилган.
Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари А.Набиев 7 сентябр куни хорижий дипломатик корпус гуруҳини Андижон воқеалари бўйича бораётган тергов жараёни билан таништириш чоғида хам айни тафсилотларни келтириб утди. Ушбу гуруҳда Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларидан вакиллар бор эди.
Ғарбий мамлакатлар бу гуруҳга қўшилишни рад этди. Улар Андижондаги зўравонлик бўйича мустақил халқаро текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG