Линклар

Бугун Венада 150дан ортиқ дипломат ва халқаро кузатувчилар учрашиб, Россиянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти фаолиятини қайта кўриб чиқиш талабини муҳокама қилди.


Шу йилнинг бошида Россия ЕХҲТ ўзининг инсон ҳуқуқлари ва сайловларни кузатишга оид фаолиятини қайта кўриб чиқмагунча ташкилот бюджетига овоз бермаслигини маълум қилган эди.
Шунингдек, Россия ЕХҲТ Европада армия миқдорини белгиловчи ўзаро ҳарбий ишонч чоралари битимига ўзгартиш киритишни талаб қилмоқда.
Халқаро Хелсинки Федерацияси ташкил этган Венадаги учрашувда Россиядан расмий вакил қатнашмади. Конференция матубот котибига кўра, Россия анжуман иштирокчиларининг баъзилари душман руҳидаги кайфиятга эга бўлганини айтиб, таклифномани қабул қилмаган.
XS
SM
MD
LG