Линклар

Миср ҳукуматига тегишли газеталарда эълон қилинишича, чоршанба куни мамлакат тарихида биринчи марта бир неча номзод иштирокида ўтказилган президентлик сайловларида дастлабки, норасмий ҳисобларга кўра Ҳусни Муборак ғалаба қозонган.


Газеталарда айтилишича, муборак 80 фоиз атрофида овоз олган.
Миср ҳукуматига содиқ газеталарга кўра, мамлакатнинг турли вилоятларида иқтидордаги Муборак учун 69 фоиздан 98 фоизгача сайловчилар овоз берган.
Сайловда Ҳусни Муборакка рақиблик қилган тўққиз номзоддан Ғаъд партияси вакили Айман Нур иккинчи ўринни эгаллаган.
Бу маълумотлар бугун учта марказий нашрда эълон қилинди.
Бу маълумотларда овоз беришда сайловчиларнинг қанчаси қатнашгани айтилмайди.
Айни марказий сайлов комиссияси якуний натижалар шанба куни эълон қилинишини айтмоқда.
Ҳусни Муборак 1981 йилдан бери Мисрга раҳбарлик қилиб қелади.
XS
SM
MD
LG