Линклар

logo-print

Бугун Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай халқ қаршилик ҳаракати қўмондони Аҳмад Шоҳ Маъсуд ўлдирилганинг тўрт йиллигини нишонлаш маросимида чиқиш қилиб, урушда ҳалок бўлган ҳисобсиз афғонистонликлар ҳақида гапирди.


“Бу улуғ ғалаба арзонга тушгани йўқ. Озодлик, миллий ғурур ва миллат ифтихори йўлидаги муқаддас урушда бу мамлакатнинг минглаб ўғлонлари ҳалок бўлган”, - деди Карзай Кобул стадионига йиғилган афғонистонликларга.
Этник тожик бўлган Аҳмад Шоҳ Маъсуд 11 сентябр воқеаларидан икки кун олдин Ал-Қайдага алоқадорликда гумон қилинган худкуш бомбачи томонидан ўлдирилган эди.
Маъсуд бошчилигидаги мужоҳидлар ўтган асрнинг 80чи йилларида совет қўшинларига қарши курашган. 11 сентябрдан кейин эса унинг қўшинлари Америка ҳарбийларига толибон режимини ағдаришда кўмаклашган.
Карзай ва бошқа мулозимлар Кобул стадионида ўрнатилган Маъсуд портрети олдига гулчамбарлар қўйишди.
XS
SM
MD
LG