Линклар

logo-print

Бугун Европа Комиссияси Беларусга кўрсатувларни узатадиган мустақил радио ва телеканални молиялашга маблағ ажратишини билдирди.


Бу мақсадларда келаси йили Европа комиссияси томонидан икки ярим миллион доллар ажратиладиган бўлди.
Европа Комиссияси матбуот котиби Эмма Удвин бу қарорни беларусликларга мустақил ахборот олиш имкониятини бериш мақсади билан тушунтирди.
“Гап инсон ҳуқуқлари аянчли аҳволда бўлган мамлакат ҳақида кетяпти. Бу мамлакатда демократия томон ўзгаришларни кўриш истагида бўлганларнинг умидлари сўнмоқда, мустақил ахборот олиш имкониятлари эса қийинлашиб бормоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад одамларга мустақил ахборот олиш имконини беришдан иборат”, - деди Еврокомиссия вакили.
Радио ва телеканалнинг рус ва беларус тилларда бўлиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG