Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш Мексика Қўлтиғидаги Катрина довулидан азият чеккан ҳудудларга ёрдам юборган мамлакатларга миннатдорчилик билдирди.


“100дан ортиқроқ мамлакат ёрдам таклиф қилди, ва кундан кунга ёрдам беришни ваъда қилаётган мамлакатлар сони ортмоқда. Мексика Қўлтиғида рўй берган фожеада Америка халқига ёрдам қўлини чўзган дунёдаги ҳар бир миллат, ҳар бир вилоят ва ҳар бир маҳаллага бутун миллатимиз номидан миннатдорчилик билдираман”, - деди Буш.
НАТО “Катрина”дан азият чекканларга ёрдамни етказиш учун кема ва самолётларни тақдим этишини билдирди.
Айни пайтда, Халқаро энергия агентлигининг маълум қилишича, “Катрина” довули Мексика қўлтиғидаги Америка нефт ишлаб чиқариш ҳудуларга келтирган зиёни оқибатида бу йил жаҳон бўйлаб қазиб олинган нефт 55 миллион баррелга камроқ бўлади.
Парижда жойлашган энергия агентлигига кўра, шунга қарамасдан зиённинг 90 фоизи олти ой ичида қопланиши кутилмоқда.
Айни пайтда, фалокатдан энг катта зарар кўрган Янги Орлеан шаҳрида полиция шаҳарда қолаётган одамларни кўчириш ишларини бошлаб юборди.
XS
SM
MD
LG