Линклар

Ўзбекистон мухолифатидаги Озод деҳқонлар партияси ҳукуматни Андижон воқеалари юзасидан ўтказилган тергов маълумотларини қалбакилаштирганликда айблади.


Расман рўйҳатга олинмаган Озод деҳқонлар партияси, ўтган сешанба куни Бош прокуратура Олий мажлисга ўқиб эшиттирган ҳисоботни примитив ёлғон, дея баҳолади. Мухолифат партиясининг таъкидлашича, прокуратура тергови ҳисоботида, Ўзбекистон ҳукуматининг ўз халқини ўлдирганини оқлаш мақсадида исёнда қатншаган одамлардан мажбурлаб олинган маълумотлар берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон прокуратураси ҳисоботида Андижондаги воқеалар Ўзбекистонда Исломий давлат қуришни мақсад қилган ташқи кучлар томонидан ташкил этилгани айтилган эди.
Айни пайтда, Қирғизистон бош прокуратураси Андижон воқеаларига алоқадорликда гумон қилинган уч нафар Қирғизистон фуқаросини ҳибсга олганини маълум қилди. Қирғизистон бош прокуратурасига кўра, Андижон воқеалари юзасидан сўроқ қилиш учун яна 36 қирғизистонлик қидирилмоқда.

Бугун Бишкек районлараро суди Адолат инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Ўшдаги қамоқхонада қолаётган ўзбекистонлик қочқикнлардан бирига оид шикоятини қониқтирди.
Суднинг қарорига кўра, Қирғизистоннинг мутасадди идоралари бу ўзбекистонликка сиёсий бошпана сўровчи мақомини бериш масаласини қайта кўриб чиқиши керак.
XS
SM
MD
LG