Линклар

logo-print

Бугун Украина Президенти Виктор Юшченко парламент фракциялари етакчиларини бош вазир вазифасини бажараётган Юрий Ехануровни қўллаб-қувватлашга чақирди.


Ехануров кеча Юшченко ҳукуматни тарқатиб юборганидан кейин вақтинчалик бош вазир этиб тайинланган эди.
Ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувда Юшченко парламент етакчиларига Юрий Ехануров янги ҳукуматни тузаётган пайтда мунозара ва тушунмовчиликлар бўлишини истамаслигини айтди.
Айни пайтда бугун эрталаб парламент мажлисида Юлия Тимошенконинг фракцияси Президент Юшченкога ишончсизлик билдирди.
Тимошенконинг ўзи Интер ТВ телеканали орқали чиқиш қилиши кутилмоқда. Кўпчиликнинг башорат қилишича, Тимошенко Зарғалдоқ инқилобдаги сафдоши Юшченкога мухолиф бўлган ҳаракат тузади.
Украинадаги сиёсий бўхрон туфайли АҚШда сафар билан бўлган парламент раиси Володимр Литвин шошилинч равишда Украинага қайтди.
XS
SM
MD
LG