Линклар

Умри қишлоқда ўтган халқ шоири вафот этди

  • Садриддин Ашур

9 сентябрь куни Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон 71 ёшида вафот этди. Шоир ҳаётининг сўнгги кунларини шифохонада ўтказди.

Ҳеч қачон мансабга интилмаган, доимо қишлоқда яшаб, халқ дардини шеърларида ифода этган, ўнлаб шеърлари қўшиққа айланган шоир узоқ давом этган касалликдан турмади.

“Озодлик” мухбири бундан бир ойча муқаддам Тўра Сулаймон зиёратига борган эди. Ўшанда шоирдан интерью бериш сўралганида у: “Ўлиб қолади деб қўрқяпсанми, бу дўхтирларнинг ваҳимаси, мен ҳали ўлмайман”, - деб ҳазил аралаш жавоб берганди.

Суҳбат чоғида шоир инқиллаб ўрнидан туриб, шифохона деразасидан кўчани кўрсатган, кўча бурчагидаги чиқиндихонани титаётган уч-тўрт дайди кишиларга ишора қилиб: “Мен бу одамларни шу ҳолда кўра туриб ўла олмайман”, - деганди.
XS
SM
MD
LG