Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:01

Ўзбекистонда кузги чақирув эълон қилинди


Феруза Яқинда Ўзбекистон президентининг муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш ва Қуролли кучларга навбатдаги чақирув тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мудофаа вазирлиги мабуот хизмати вакили майор Алижон Сафаров “Озодлик” мухбири билан суҳбатда йигитларни ҳарбий хизматга чақиришдаги ўзгаришлар ҳақида сўзлади.

Унинг айтишича, баҳорги чақирув тўғрисидаги аввалги қарорда фуқароларни ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, резервга бўшаган аскарларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш топширилган. Шу низом асосида ҳозир чақирилувчилар ҳарбий хизматга тантана билан кузатиб қўйилиши, хизматни тугатгач, яшаш жойида тантанали кутиб олиниши йўлга қўйилган.

“Озодлик” мухбири Қуролли кучларга чақириш ва аскарларни резервга бўшатиш тўғрисидаги қарор ва унинг ижроси бўйича собиқ ҳарбийларнинг ҳам муносабатини ўрганди.

Собиқ ҳарбий хизматчи Ҳошимбек Ирисбоевнинг фикрича, бу каби қарорларни ҳукуматнинг ҳарбий хизматга чақирилувчиларга ғамхўрлиги сифатида қабул қилиб бўлмайди.

“Бу ҳарбий хизматчиларга эътибор, деб айта олмайман. Чунки, аввало, ҳарбийга чақирилган йигитларнинг кийимига, еб-ичишига, яшаш шароитига эътибор бериш керак. Чунки ҳозир ўзбек аскарлари 40 даража иссиқда ҳам кирза этик кийиб юрибди”, - деди Ҳ.Ирисбоев.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ҳар йили ҳарбий хизматга лаёқатли нечта йигит вояга етиши, улардан қанчаси хизматга бориши ҳақидаги маълумотлар сир тутилади.

Собиқ ҳарбий хизматчи Раҳматилла Алибоев сафарбарлик резервига жалб этилган йигитлар учун ташкил этилган бир ойлик йиғин аҳоли ўртасида норозилик уйғотаётгани, чунки сафарбарлик резервига олинган йигит учун катта пул тўлаш лозимлигини билдирди.

Р.Алибоевнинг эътирофича, кўп фуқаролар ўз фарзандининг келгусида ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашини истайди, шунинг учун қандай бўлмасин ўғлини ҳарбий хизматга жўнатишга ҳаракат қилади. Чунки ота-оналар орасида ҳарбий хизматни ўтаганлар бу тизимларда ишга олинмайди, деган фикрда юрганлари бор.

“Илгари армиядан қолиш учун пора бериларди. Ҳозир ҳарбий хизматга бориш учун пул бериляпти”, - деди Р.Алибоев.
XS
SM
MD
LG