Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

ЕИ вакили Ўзбекистон президенти билан учрашди


Феруза Расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб турган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ян Кубиш 9 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати вакили Беруний Олимовнинг сўзларига қараганда, Ислом Каримов ва Ян Кубиш ўртасидаги мулоқотда ЕИнинг Марказий Осиёдаги кўп томонлама, жумладан, Ўзбекистон билан алоқалари, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва ЕИ доирасига кирадиган бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Б.Олимов муҳокама қилинган масалалар бўйича “Озодлик” мухбирига бундан ортиқ маълумот бера олмаслигини билдирди.

Б.Олимов Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги алоқалар тарихига тўхталиб, ўзаро ҳамкорлик турли соҳаларда кенг ривожланаётганини қайд этди.

“Бугунги кунда ЕИ Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги муҳим шерик ҳисоблайди. Ҳозирги кунда халқаро ҳамжамиятни ташвишга солиб турган таҳдидларга қарши биргаликда кураш муҳимлигини эътиборга олиб, ЕИ расмий Тошкент билан терроризм, наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида, шунингдек, чегараларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда божхона хизматларини мувофиқлаштириш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрдир”, - деди Б.Олимов.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда ЕИнинг тегишли идоралари “Ҳизб ут-таҳрир”ни халқаро террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон таклифини ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG