Линклар

Халқаро Хелсинки федерацияси Венада ўтказган анжуманда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти замон талабларига мос равишда айрим йўналишларини ислоҳ қилиш керак, деган тўхтамга келинди.


Бу анжуман Россиянинг бу борадаги огоҳлантирувидан сўнг ўтказилди. Расмий Москва агар ЕХҲТнинг анъанваий фаолиятига айрим ўзгартиришлар киритилмаса, ташкилот билан ҳамкорлик қилмаслигини билдирган эди. Ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари ва сайловни кузатиш механизми Россия эътирозига сабаб бўлмоқда.
Бу халқаро анжуманда 150 дан ортиқ дипломат ва сиёсий таҳлилчилар иштирок этди. ЕХҲТни ислоҳ қилиш масаласи кейинги ҳафта бошида ЕХҲТга аъзо 55 давлат дипломатлари иштирокида муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG