Линклар

logo-print

Миср мухолифати шу ҳафта бошида ўтказилган президент сайлови натижаларидан норозилик билдирди.


Мухолифат таъкидича, сайлов натижалари сохталаштирилган. Расман эълон қилинган маълумотга кўра, амалдаги президент сайловда жуда осонлик билан ғалабага эришган. Президент Хусни Муборак 88 фоиз овоз тўплади. 7,6 фоиз овоз олган Жаад партияси етакчиси Айман Нур сайлов натижалари ноқонуний деб ҳисоблаб, расмий натижаларни рад этди.
Нурнинг таъкидича, сайлов натижалари бекор қилиниши лозим. Марказий сайлов комиссияси эса унинг эътирозини қабул қилмади.
XS
SM
MD
LG