Линклар

Украинада бош вазир вазифасини бажараётган Юрий Ехануров бугун Днепропетровск шаҳридаги умумхалқ байрамида қатнашиб, асосий мақсади мамлакат иқтисодини кўтариш эканини сўзлади.


У шу ҳафтанинг сешанбасида ўз лавозимидан озод этилган Юлия Тимошенко ўрнига вақтинчалик бош вазир қилиб тайинланди. Кеча оқшом Тимошенко бундан буён президент Юшченкони қўлламаслигини билдириб, баёнот берди.
“Мен ва Виктор Андрийович Юшченко сайловга ёнма-ён борамиз. Бу, албатта, ўзаро жанг, дегани эмас. Бу мутлақо фарқли одамлардан иборат иккита ўзаро фарқли гуруҳ, дегани. Мен Украинани шу қадар беобрў қилган бу одамлар билан бир сафда туриб сайловда қатнашмайман. Мен бу билан президентни эмас, унинг яқин-атрофидаги одамларни назарда тутаяман”, - деди Юлия Тимошенко, кеча оқшом Украина телевидениеси орқали баёнот бериб.
XS
SM
MD
LG