Линклар

Янги Орлеан шаҳри полицияси асосий кучни Катрина довули туфайли нобуд бўлганлар жасадидан шаҳарни тозалашга қаратмоқда.


Шу вақтгача асосий эътибор довулдан жабр чекканларга ёрдам беришга қаратилган эди. Ҳозирга келиб, қурбонлар сони Луизиана, Миссиссипи ва Алабама штатларида жами 300 атрофида, деб хабар қилинмоқда. Расмийларга кўра, қурбонлар сони яна ортиши кутилаяпти, аммо, бу дастлаб тахмин қилингани каби минг нафарга етмаслиги мумкин.
Шунингдек, асосий эътибор Янги Орлеан шаҳри ва унинг атрофини довул вайроналаридан тозалашга қаратилган. Тиббиётчи мутахассис Жон Хетченга кўра, ҳозирда дезинфекция ўтказиш бирламчи вазифадир.
“Ҳозирги ҳаракатларнинг асосий йўналиши одамларни тиббий кўрикдан ўтказиш, транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ва довул вайроналари қолдикларини тозалаш бўлаяпти. Ҳозир биз имконимиз қадар дезинфекция қилаяпмиз ва бутун қолган транспорт воситаларни, биноларни юваяпмиз”, - дейди Жон Хетчен.
Шунингдек, АҚШ ҳарбий мухандисларининг маълум қилишича, улар шаҳарни октябр ойи якунига қадар сувдан тозалаб бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG