Линклар

Афғонистон ҳукумати расмийлари шанба куни мамлакат Мудофаа вазири машинасининг ўққа тутилганини вазирга қарши суиқасд эмаслигини билдирди.


Шанба куни Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардак Кобул аэропортдан чиқиб кетаëтганида машинасига қарата ўқ отилган эди. Вазирлик матбуот вакили генерал Муҳаммад Зоҳир Азимийнинг айтишича¸ ҳукумат аскарлари ўртасида отишма юз бераëтган пайтда Мудофаа вазири машинада аэропортдан чиқиб бораëтган бўлган.
Матбуот вакили отишма сабаблари ҳақида маълумот бермади аммо тўққиз нафар аскар ҳибсга олингани ва сўроқ қилинаëтганини билдирди.
Бу ҳодисадан кўп ўтмай¸ Афғонистон ҳарбий кучлари қўмондони генерал Бисмилло Хон¸ икки вазир ва бошқа ҳукумат расмийлари бўлган вертолëт Кобул шимолида ҳалокатга учради. Ҳодисада ҳеч ким оғир жароҳатланмади.
XS
SM
MD
LG