Линклар

logo-print

Бугун минглаб одам 2001 йил 11 сентябрда Ню-Йорк ва Вашингтонда содир этилган террор ҳужумларининг тўрт йиллигини нишонлади.


2001 йил 11 сентябрда маҳалли вақт билан эрталаб соат 8 дан 46 дақиқа ўтганида Ню-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак биноларига ҳужум қилинди ва натижада тахминан уч минг одам нобуд бўлди.
Бугун Ню-Йоркда ана шу воқеа юз берган жойида тўпланган одамлар ҳалок бўлганларни эслаб сукут сақладилар.
Воқеа қурбонларининг оила-аъзолари ўз яқинлари номларини ўқиб эшиттирди.
Москвада хорижий дипломатлар иштирокида терроризм қурбонларининг хотирлаш маросими бўлиб ўтти. Айни пайтда¸ Волгоград шаҳрида минглаб одам иштирокида терроризмга қарши намойиш ўтказилди.
Илатияда Папа Бенедикт 11 сентябр фожиаларини нишонлар экан¸ жаҳон ҳамжамиятини дўстлик ришталарини кенгайтиши¸ тинчлик ва адолат ўрнатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG