Линклар

Ўзбекларнинг жигарига қурт тушди


Саида Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда жигар касалликлари сирасига кирувчи эхинокок (жигар қурти) билан оғриш ҳоллари кўпайиб боряпти. Бу ҳақда соҳа мутахассислари маълум қилмоқда.

Шифокор Акбарали Ҳасановнинг сўзларига қараганда, Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон жигар қурти касаллигининг эпидемиологик ўчоғи ҳисобланади. Биргина у ишлаётган шифохонада ҳафтасига эхинококка чалинган 2-3 киши операция қилинади. Жигар қурти операцияси айрим беморларда ўта оғир кечади. Бу касаллик асоратидан кейинчалик вафот этган беморлар ҳам бор.

Шифокорнинг таъкидлашича, эхинокок касал чорва моллари гўшти ва унинг маҳсулотларини истеъмол қилишдан келиб чиқмоқда. Шунинг учун гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо қилувчи шохобчаларда кучли санитария эпидемиология назоратини ўрнатиш керак.

Ҳозир Ўзбекистонда кўплаб шифохоналар хўжалик ҳисобида фаолият юритади. Жигар касаллиги билан оғриб, шифохонага тушган беморларнинг айтишича, битта операция учун шифохона кассасига 100 минг сўмдан ортиқ пул тўлаш керак. Жумладан, операцияга 37 минг сўм, умумий анализга 25 минг сўм, наркозга 15 минг сўм, қон анализига 14 минг сўм тўланади. Овқат учун кунига минг сўмдан, шифохонада ётиш учун 5 минг сўмдан берилади. Бундан ташқари, дори-дармоннинг асосий қисми беморлар ҳисобидан бўлади. Қолаверса, шифокорлар қўлига ҳам хизмати учун маълум миқдорда пул берилади. “Қўл ҳақи” оғир операция учун 100 минг сўм, енгили учун 50 минг сўмни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG