Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:48

ОТБ янги грант ажратди


Саида Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги икки нодавлат нотижорат ташкилотига умумий қиймати 75 минг АҚШ долларига тенг грант маблағи ажратди.

Бу маблағнинг ярми мамлакатда гендер масалаларини ривожлантириш ва унинг механизмини шакллантиришга, яна бир қисми қишлоқ аҳолисини кредитлар уюшмалари фаолиятидан хабардор қилишга сарфланиши мўлжалланган.

Грантга сазовор бўлган ННТдан бири Фуқаролик ташаббусини қўллаб-қувватлаш марказидир. Марказ раҳбари Диловар Қобулованинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда гендер тенглик ҳақида кўп гаприлаётган бўлса-да, жамиятда аёллар ва эркаклар мавқеида тафовут катта. Хусусан, мамлакат парламентида аёл депутатлар атиги 18 фоизни ташкил этади.

“Жаҳон тажрибаси раҳбарларнинг 30 фоизини аёллар ташкил этадиган мамлакатларда ривожланиш юқорилигини кўрсатмоқда. Бизда эса бу ҳолатни қониқарли деб бўлмайди. Парламентдаги депутатларимизнинг 18 фоизигина аёллардир. Бошқа жабҳаларида ҳам аёл раҳбарлар жуда кам”, - деди Д.Қобулова.

Унинг қўшимча қилишича, грант лойиҳа доирасида, асосан, вилоятларда қизлар таълими, уларнинг лидерлик хусусияти ҳамда олий ўқув юртларига кириш жараёнлари ўрганилади. Хотин-қизларни лидер даражасига етказиш мақсадида махсус ўқишлар ташкил этилади.

Таҳлилчи Олмос Қодированинг таъкидлашича, Ўзбекистонда, аввало, гендер муносабатни шакллантириш зарур. Давлат раҳбарлари эса бу муаммони кўп ҳам тушунишни истамайди. Шундай экан, гендер тенглик масаласида яқин йилларда ўзгаришлар кутиш мумкин, деб бўлмайди.

ОТБ ажратган грант маблағнинг бир қисми Бухоро вилояти ишбилармон аёллари уюшмасига тегади. Уюшма раҳбари Дилбар Аҳмедованинг билдиришича, ушбу грант лойиҳа асосида қишлоқ аҳолисининг бўш маблағини кредит уюшмаларига жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилади, уларнинг мазкур уюшма фаолияти билан яқиндан танишиши йўлга қўйилади.
XS
SM
MD
LG